Хитой ОАВлари Россиянинг янги қуролини "АҚШ ва НАТОнинг даҳшатли туши" дея айтишди

Россиянинг “Сармат” қитъалараро баллистик ракетасини кейинги йилда ишга туширилиши АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий мудофааси учун катта муаммо бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Россиянинг “Сармат” қитъалараро баллистик ракетасини 2020 йилда ишга туширилиши АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий мудофааси учун катта муаммо бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Хитойнинг Sina нашри. РИА Новости хабарига асосан.

Россия армияси янги оғир ўтсочар тизимини олади

Нашрда ёзилишича, ушбу турдаги ракеталар Р-36 “Воевода” қитъалараро ракетани алмаштириш учун мўлжалланган.

"Сармат" ракетасининг учиш масофаси 18 минг километрни ташкил этади, 16 тагача ядровий ўқ зарядларини олиши мумкин.

Муаллифлар фикрига кўра, бу “Техас штати ёки Францияга тенг бўлган ҳудуддаги барча объектларни яксон қилиш учун” етарли бўлади.

Шунингдек, нашр Россиянинг "Авангард" юқори тезликдаги жанговар ракетаси ишлаб чиқишга эътибор қаратади. Таъкидланишича, бу қурол "Ғарбни мудофаа ва ядровий қуролланиш стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин".

Муаллифлар америкалик ҳарбий экспертларининг "Россия гипертовушли қуроллари соҳасида АҚШ ва НАТОдан яққол олдинда" деган сўзларини келтиришди.