ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Туркия пайшанба куни турк ҳарбийлари томонидан қўлга олинган саккиз нафар "ИД" жангариларини ГФР ва Буюк Британияга чиқариб юборди, деб хабар бермоқда РИА Новости Туркия ИИВ матбуот-хизматига таянган ҳолда.
""ИД" террорчиларини улар туғилиб ўсган мамлакатларга депортация қилиш жараёни давом этмоқда. Айни вақтда Буюк Британиядан бир нафар ва Германиядан етти нафар жангариларнинг Туркиядан чиқариб юборилиши бўйича барча зарур жараёнлар ниҳоясига етган", - дейилади идора хабарида.
Сал олдин Туркия ИИВ раҳбари Сулейман Сойлу шу ҳафта душанба кунидан бошлаб "ИД" жангарилари ўз туғилган мамлакатларига депортация қилиниши ҳақида эълон қилган эди. Келиб чиқиши америкалик бўлган "ИД"нинг биринчи аъзоси Мисрга юборилган эди, аммо Миср ҳукумати уни қабул қилмади. Айни вақтда у икки давлат ўтказиш назорат пунктлари ўртасидаги нейтрал ҳудудда қолмоқда. Сал кейин Туркия ИИВ АҚШ жангарини қабул қилиш бўйича кафолат бергани ҳақида хабар берди.