Машҳур боксчи Отабек Умаровни табриклади

Америкалик боксчи ва Россия фуқаролигини олган Рой Жонс Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА Ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Америкалик боксчи Рой Жонс Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА Ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда спортчининг Instagram саҳифасидаги видеодан маълум бўлди.

“Отабек, укам, сайланганинг билан табриклайман ва таклиф учун раҳмат. Бундай воқеанинг бир қисми бўлишдан бахтиёр бўламан!”, - деган Рой Жонс.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик таниқли актёр ва яккакураш устаси Стивен Сигал ҳам Отабек Умаровни табриклаган эди. Ўзбекистонда илк бор янги аралаш жанг санъати ассоциацияси ташкил қилинди. Унга президентнинг кенжа куёви раҳбар этиб сайланди.