Бухорода қамоқдан қочган маҳбус қўлга олинди

Ўғрилик жинояти учун “кесилган” 23 ёшли жиноятчи Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясидан қочиб кетган. Уни бир ой давомида қидиришган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Бухорода Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида жазони ўтаётиб, у ердан қочган шахс қўлга олинди.

Тошкентда қамоқхонадан қочган жиноятчи қидирилмоқда

Бухоро вилояти ИИББ хабарига кўра, Ромитан туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Г. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида 13 ноябрь куни қўлга олинган. У Ўзбекистон ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган.

Қочиб кетган маҳбус 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.

Хабарда жиноятчи Самарқанд вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилгани қўшимча қилинган.