ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, концерт дастуридан аввал Садриддин Айний номидаги опера ва балет академик давлат театри фойесида Ўзбекистоннинг маданий мероси ва халқ ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.
Ўзбекистонлик юлдузлар Тожикистонда концерт берди
© Министерство культуры Узбекистана
Сўнг катта концерт уюштирилди. Унда Шерали Жўраев, Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Озода Нурсаидова, Юлдуз Турдиева, Умид Исроилов, "Мақом", "Тошкент зеболари" ансамбллари ва бошқа истеъдод эгалари ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Ўзбекистонлик юлдузлар Тожикистонда концерт берди
© Министерство культуры Узбекистана
Концерт дастуридаги чиқишлар тожик халқининг олқишларига сазовор бўлди.