ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев россиялик ҳамкасби - РФ бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда идора матбуот-хизмати.
"Учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, аввало, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашдилар", - дейилган хабарда.
Шунингдек, томонлар ўзларига қизиқ бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиб, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашганлар.
Ўзбекистон томони Россия делегациясининг ташрифини икки давлат прокуратуралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа деб қайд этган.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирганлар. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.