“Yunusabad City”ни қайси компаниялар қуриши маълум бўлди

Пойтахт ҳокимлигида дастлабки келишувларга эришилди. Компаниялардан бири Германияда осмонўпар бино қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. “Yunusabad Business City” қурилишида Кореянинг “IGIS Asset Management”, “KIND” (Korea Overseas Infrastructure and Urban Development Corporation) ва “Wooju Construction Co. LTD.”  компаниялари иштирок этади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ва “Yunusabad Business City” қурилишида ушбу компанияларнинг иштирок этиши тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди.

Араб компанияси “Namangan City”ни барпо этиш билан шуғулланади

Келишувда учта компаниянинг консорсиумини ташкил этиш кўзда тутилган.

"IGIS Asset Management" Корея Республикасидаги кўчмас мулк ва активларни бошқариш бўйича энг йирик компаниялардан биридир. Бугунги кунда компания Осиё-Тинч океани минтақаси ва Европада муваффақиятли ишламоқда. Хусусан, IGIS Asset Management`нинг сўнгги лойиҳаларидан бири Франкфуртдаги (Германия) осмонўпар бинонинг қурилишидир.

2001 йилда ташкил топган "Wooju Construction Co. LTD." ЛТД. инфратузилма қурилишига ихтисослашган. Мазкур компания Тахиатош ИЭСни қайта қуриш ва Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этган.