Марказий Осиё давлатлари етакчилари Тошкентда учрашади - ОАВ

Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви 29 ноябрга белгиланган ва Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда сешанба куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев хабар қилган.

Эргашев: Марказий Осиё минтақасини фақат транзит лойиҳалари бирлаштириши мумкин

"Мен илгарироқ қўшниларимизни маслаҳатлашув учрашувига йиғилишга чақирган эдим. Бу Остона (Нур-Султон)да бўлиб ўтган эди. Учрашувлар турли пойтахтларда ўтказилишини хоҳлар эдим. Умид қиламанки, жорий йилда, 29 ноябрда ушбу учрашув белгиланганидек Тошкентда ўтказилади", - дея иқтибос келтирган Назарбоев сўзларидан Казинформ агентлиги.

Назарбоев Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал этилмаган масалалар борлигини қўшимча қилган. "Тўқнашувлар рўй бермоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда", - деб таъкидлаган собиқ давлат раҳбари.

Марказий Осиё давлатларининг илк маслаҳатлашув учрашуви 2018 йилнинг март ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган эди. Жорий йил июль ойида Ўзбекистон ТИВ иккинчи учрашув Тошкентда кузда ўтказилиши ҳақида хабар берган.