Лавров АҚШда президент сайлови муаммосини "ҳал қилишни" ваъда берди

Сергей Лавров айтишига қараганда бугунги кунда Ер юзида содир бўлаётган барча нохуш воқеаларда "Россиянинг қўли бор" деб жар солиш одатга айланиб қолган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Кеча 12 октябр куни Парижда бўлиб ўтган анжуманда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Россияни Ер юзида содир бўлаётган барча нохуш воқеаларда айблаш одатга айланиб қолганини ва шундай экан 2020 йилда АҚШда президент сайлови муаммосини ҳам "ҳал қилишни" ваъда берди. РИА Новости хабарига асосан.

Хусусан, Солсберидаги заҳарлаш, Брекзит, Каталониядаги намойишлар, Чили ва бошқа жойларда  содир бўлган воқеаларда Россиянинг қўли бор деган хабарлар кўплаб пайдо бўлди.

Шуниси қизиқарлики Ироқ, Ливия, Боливиядаги воқеаларни ҳеч ким кимнинг қўли борлигини хабар қилишга шошилмаяпти. Демак дунё геосиёсий кун тартибини тузадиганларнинг бошида қандайдир ўзгаришлар содир бўлаяпти, дейди Лавров.

Журналистнинг 2020 йилда АҚШ президент сайловлари яқинилашиб келаётгани ва Россия бунга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги саволига Лавров – Хавотир олманг, биз бу муаммони ҳам ҳал қиламиз, деб жавоб берди.