Бўш вақт – болалар учун энг хавфли нарсадир – Ҳабиб Нурмагомедов  

Ҳабиб Нурмагомедов болаларга ўрнак бўлишни, уларни ўқишга ва спорт билан шуғулланишга мажбурлашни маслаҳат берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Енгил вазнда ММА жаҳон чемпиони Краснодар шаҳрида мухлислар билан бўлиб ўтган учрашувда ота-оналарга бола тарбияси ҳақида маслаҳат берди.

“Мен, она-оналарга болаларга ўрнак бўлишни маслаҳат берган бўлардим. Уларни ўқишга, спорт билан шуғулланишга мажбурлашни, уларга жадвал тузиб бериш керак”, - дейди россиялик яккакурашчи.

Ҳабиб Нурмагомедов айтишига қараганда бўш вақт – болалар учун энг хавфли нарсадир.

Эслатиб ўтамиз,  Ҳабиб Нурмагомедов ММА бўйича енгилмаган жаҳон чемпиони ҳисобланади. Ўз карьерасида у 28 та  жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳабиб ҳеч қачон тамаки ёки алкогол истеъмол қилмаган.