ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида ИИВ биноси ёнида юз берган портлаш оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди ва яна етти нафари жароҳатланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Tolo News телеканали томонидан эълон қилинган видеода баланд бинолар устида қоп-қора тутун кўтарилаётгани акс этган.
Сал олдин Пажвак агентлиги икки нафар қурбон ва беш нафар жароҳатланганлар ҳақида хабар берган эди.