Тожикистон мода ҳафталиги: энг кўркам ва ажойиб либослар - видео

Тожикистон пойтахтида мода соҳасида йилнинг энг муҳим тадбири - Tajikistan Fashion Week-2019 ўтказилди.
Sputnik

Тадбирда 8 та давлат модельерлари қатнашди. Hyatt Regency Dushanbe отелида намойиш ўтказилди. Таниқли ва янги дизайнерлар ёрқин ва антиқа либосларни тақдим этишди.

Тадбирда ўзбекистонлик дизайнер Суҳроб Ҳабиб ҳам иштирок этди, у эркаклар костюмлар тўпламини тақдим этди.