ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Токиода ўтказилган "Мисс Интернешнл" (Miss International) халқаро гўзаллик танловида таиландлик Бинт Сайрисорн ғолибликни қўлга киритди. РИА Новости хабарига асосан.
Таиландлик аёлнинг касби - фармацевт. Сентябрь ойида “Мисс Таиланд” фахрий номини олган.
"Мисс Интернешнл" — жаҳондаги энг машҳур гўзаллик танловларидан бири ҳисобланади. Бу йилги танловда 83 та давлатдан гўзаллар иштирок этди.
Танловнинг асосий ғояси - бу дунё гўзаллик байрами, унда нафақат иштирокчиларнинг ташқи кўриниши, балки ахлоқий фазилатлари ҳам баҳоланади.