Миллий гвардия фаолияти қонун билан тартибга солинади

Лойиҳани ишлаб чиқишда миллий қонунчилик, шунингдек, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг тажрибаси атрофлича таҳлил қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун уч ўқишда қабул қилинди

Миллий гвардия ходимларига маҳаллий автомашиналарни сотиб олиш учун кредитлар берилади

Лойиҳада Миллий гвардиянинг асосий вазифалари, тузилиши, шахсий таркиби, ҳуқуқий ҳолати, фаолият йўналишлари, қонун лойиҳасида қурол-яроғ, жисмоний куч ишлатиш тартиби ҳамда махсус воситаларни қўллаш, хизматга кириш ва хизмат ўташнинг умумий шартлари ҳамда қоидалари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш чоралари аниқ баён этилган.

Таъкидланишчиа, лойиҳада умуммиллий қадриятларга таянган ҳолда, Миллий гвардия фаолиятининг асосий принциплари сифатида қонунийлик, фуқаро ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши, ҳаракатчанлик, тезкорлик, доимий жанговар тайёргарлик ва бўлинмаларнинг ўзларига қўйилган вазифаларни самарали ҳал қилиш тамойиллари қамраб олинган.

Ҳукумат қарори: баъзи объектлар Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқланади

Лойиҳани ишлаб чиқишда миллий қонунчилик, шунингдек, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг тажрибаси атрофлича таҳлил қилинган.