Давлат тилини ривожлантириш департаментига мудир тайинланди

Департамент асосий вазифалари давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш саналади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Абдугаппор Каримжонович Киргизбаев Вазирлар маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди.

Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Департамент Ўзбекистон президентининг 2019 йил 21 октябрдаги фармонига асосан ташкил этилган. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш Департамент асосий вазифаларидан саналади.