Ўзбекистонда марказлашган бюджет сиёсатидан воз кечилади

Эндиликда республика бюджети парламент томонидан, маҳаллий бюджетлар эса жойлардаги маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар билдирмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан республика бюджети Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар эса, жойлардаги маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинади. Ҳаражатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади.
Депутатлар таъкидлашича, ҳаётга жорий этилаётган янги амалиётнинг яна бир ўзига хос жиҳати – марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечиш. Масалан, маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлаш мақсадида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш йиғимлари маҳаллий бюджетга ўтказилмоқда. Алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқа хизматини кўрсатиш учун акциз солиғи тушумлари аҳоли сонидан келиб чиқиб, ҳудудлар ўртасида қайта тақсимланади. Қўшимча қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича прогноздан орттириб бажарилган қисми тўлиқ ҳудудларда қолдирилади.
Маълумки, шу кунга қадар Ўзбекистондаги маҳаллий ҳокимликлар ўз бюджетини қабул қилишда хеч қандай ваколатга эга эмас эди.

Шундай қилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ўзларига тегишли бўлган бюджетни қабул қилишдаги мустақиллиги таъминланмоқда.

Ўзбекистонда илк бор волонтёрлар фаолиятига ҳуқуқий мақом берилмоқда

Қонун лойиҳаси бўйича муҳокамалар давом этмоқда.