Ўзбекистон меҳнат ҳуқуқлари бузилиши юзасидан АҚШдаги эшиттиришларда ютиб чиқди

Қайта кўриб чиқиш жараёнининг ёпилиши билан боғлиқ қарорда республикада интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича ҳуқуқий режимни яхшилаш йўлида кўрилган чоралар ҳисобга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. АҚШ президенти ижроия аппарати ҳузуридаги савдо вакилининг офиси (USTR) Ўзбекистонга нисбатан Преференциялар бош тизимини (ПБТ) қўлланилиши масаласи кўриб чиқиладиган эшиттиришлар тажрибасини тўхтатаётганини эълон қилди, хабар қилади ТИВ.

“Томонлар тақдим этган асос ва далиллар ҳамда материаллар кўриб чиқилиши натижасида, АҚШ савдо вакилининг офиси Ўзбекистонга нисбатан божсиз савдо режимини қўлланилишини сақлаб  қолиш ҳамда интеллектуал мулк масаласи бўйича эшиттиришларни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди”, - дейилади хабарда.

USTR шарҳларида қайд этилишича, қайта кўриб чиқиш жараёнининг ёпилиши билан боғлиқ қарорда республикада интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича ҳуқуқий режимни яхшилаш йўлида кўрилган муҳим чоралар ҳисобга олинган. Жумладан, Ўзбекистон 1971 йилги Фонограмма ишлаб чиқарувчилари манфаатларини ҳимоя қилиш конвенциясига, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи ва 1996 йилги ижро этиш ва фонограммалар тўғрисидаги шартномаларга қўшилди.

ХМТ раҳбари: Ўзбекистоннинг меҳнат қонунчилиги халқаро нормаларга интилмоқда

Офис вакиллари қайд этилган конвенцияларнинг давомий татбиқ этилиши юзасидан ҳамда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқилишига умид билдириб қолишди.

АҚШ президенти маъмурияти вакиллари айни вақтда муаллифилик ҳуқуқларнинг ҳимояланиши масаласига республикада энг юқори даражада эътибор қаратилаётганини, интеллектуал мулк соҳасида Марказий Осиё бўйича Ишчи гуруҳининг ташкил этилишида Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлаб, ҳар томонлама кўмаклашаётганини тан олмоқда.

АҚШ йирик брендлари ўзбек текстилини бойкот қилмоқда, Ўзбекистон вазиятни ўнгламоқчи

“Фикримизча, республикада интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишида ижобий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу бурилиш ясайдиган муҳим воқеадир. Ижобий фаолият тажрибасига асосланган ҳолда Ўзбекистон билан ишни давом эттиришни хоҳлаймиз. Охир-оқибат Ўзбекистондаги инвестициявий иқлимнинг яхшиланишига олиб келадиган интилишларни қўллашга истак билдирамиз”, - дея АҚШ савдо вакили офисида таъкидлаб ўтилди.

Преференциялар бош тизими – АҚШ ҳудудига маҳсулотларни божсиз олиб кирилиши режими бўлиб, у 1974 йилги Савдо тўғрисидаги қонун асосида ривожланаётган мамлакатлардан импортга нисбатан ўрнатилади. Ўзбекистонга ПБТ бенефициари мақоми (АҚШга маҳсулотларни божсиз олиб кириш ҳуқуқи) 1994 йил августда берилган.