Ўзбекистон ва ЕОИИ

Притчин: ЕОИИда аъзолик минтақавий ҳамкорликдаги пазлнинг Ўзбекистонга етишмаган қисмидир

Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш марказининг таҳлилий гуруҳ раҳбари Станислав Притчин Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши билан қандай имкониятларга эришиши хусусида мулоҳазаларини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ўз иқтисодиётини тараққий эттириш йўлида улкан интилишларга эга, деди Валдай клубининг Самарқанддаги конференцияси иштиркочиси Станислав Притчин.

“Ўзбекистоннинг минтақадаги икки асосий иқтисодий шериги бўлган Россия ҳам Қозоғистон ҳам ЕОИИга аъзо ва бу шундай йўналиш-ки, минтақавий ҳамкорликдаги пазлнинг (жумбоқ) етишмаган қисмидир. Минтақавий тузилмага аъзо бўлгач, Ўзбекистоннинг ўз манфаатларини илгари суришда, ўз экспортерлари манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида кучли воситалари пайдо бўлади. Зеро, эндиликда уларнинг ЕОИИ доирасида умумий маконга ўз маҳсулотларини тўсиқларсиз олиб кириш имкониятига эга бўлади”, - деди эксперт конференция давомидаги суҳбатларининг бирида.

Мигрантлар масаласи ҳам бу йўналишда ўта муҳимлигини россиялик олим таъкидлаб ўтди. ЕОИИга аъзолик Ўзбекистон фуқароларининг ушбу иттифоқда меҳнат қилишларида мавжуд барча имтиёз ва преференцияларга эга бўлишига асос яратади, дея қайд этди Притчин.

Притчин: ЕОИИда аъзолик минтақавий ҳамкорликдаги пазлнинг Ўзбекистонга етишмаган қисмидир