“Одам юзли” балиқ интернет фойдаланувчиларини қўрқитиб юборди - видео

“Одам юзли” балиқ акс этган видео лавҳани ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизғин муҳокама қилишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. “Одам юзли” балиқ акс этган видеони интернет фойдаланувчилари қизғин муҳокама қилишмоқда.

Ролик твиттерда @Unexplained аккаунти жойлаштирди.

Ролик муаллифи балиқ одам юзига ўхшаш томонлари борлигини айтган. Видеода балиқ қирғоққа келиб, лаби билан ғалати ҳаракатларни қилаётганини кўриш мумкин.

Интернет фойдаланувчилари бу видео қўрқитгани, уларга ёқмагани ҳақида турли изоҳлар ёзишди.

“Иблис балиқ”, - деб ёзган Tee.

WeAreAllOne эса “Мен жуда қўрқиб кетди”, - деб ёзган.