Курманов: Валдай форуми икки давлат олдида турган улкан ишларнинг муқаддимасидир

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари бўйича қўмитаси раиси Алишер Курманов қайд этишича, ўзбекистонлик ва россиялик парламентарийларнинг учрашувлари самарали сиёсатнинг реал воситасидир.
Sputnik

Самарқандда бўлиб ўтаётган “Валдай” мунозаралар клубининг минтақавий конференциясининг илк куни Ўзбекистон-Россия муносабатларининг алоқаларини ривожлантиришга бағишланди.

“Мамлакатларимиз парламентлари олдида муҳим вазифа – энг юқори даражада тасдиқланган ташаббус ва лойиҳаларнинг бажарилишини назорат қилиш. Икки давлат парламентларининг юқори палаталарига ўз юртларининг минтақаларини (вилоят) ҳам намойиш этиши функцияси юклатилган. Демак-ки, минтақалараро ҳамкорлик масалалари ҳам диққат эътиборимиз марказида. Федерация Кенгашидаги ҳамкасбларимиз билан бўлаётган фаол музокараларнинг бошқа мавзуси - бу Россиядан Ўзбекистонга зиёрат туризмини йўлга қўйиш ва уни тараққий эттириш”, - деди Алишер Курманов.

Суҳбатдош эътирофича, Валдай форумига ўхшаш конференциялар бу икки давлат олдида турган улкан ишларнинг муқаддимасидир. Сенатор сўзларига кўра, икки давлат экспертлик жамиятлари қўшма лойиҳаларни амалга оширишда улкан роль ўйнайди.

Курманов: Валдай форуми икки давлат олдида турган улкан ишларнинг муқаддимасидир