Тадбир учун Ўзбекистоннинг биринчи президенти – марҳум Ислом Каримовнинг Самарқанддаги қароргоҳи ажратилган.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда 11 та – Россия, Ўзбекистон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония каби давлатлардан 60 дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.
Анжуманда асосий эътибор – Катта Евроосиёнинг логистика, маданий ва иқтисодий алоқа воситаларига қаратилади.
Марказий Осиё мамлакатлари минтақадаги (Россия, Хитой, Ҳиндистон) ва номинтақавий (АҚШ, Европа Иттифоқи) асосий ўйинчилар билан ҳамкорлик қилади ва бу фактларнинг ўзи геосиёсий жиҳатдан табиийки, эътиборга моликдир.