Бордачёв Самарқанддаги “Валдай” клубининг X Осиё анжумани мазмуни хусусида

Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси бўлиб ўтмоқда. Россия-Ўзбекистон икки томонлама сессия ва хорижий экспертлар иштирокидаги сессиялар режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. “Валдай” халқаро мунозара клуби дастурий директори Тимофей Бордачёв унинг фикрига кўра, Самарқандда бўлиб ўтаётган “Валдай” клубининг X Осиё анжумани аҳамияти нимадан иборатлиги ҳамда Евроосиё ва Марказий Осиё қаршисида қандай глобал тартибсизлик турганлиги ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

"Ушбу учрашувнинг Россия ва Ўзбекистон учун аҳамиятлилиги, биринчи навбатда, мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд бўлган улкан тарихий алоқалар билан изоҳланади. Россияда кўплаб Ўзбекистон фуқаролари ишлайди. Савдо-сотиқ ҳажми тобора ўсиб бормоқда. Шунинг учун биз хавфсизлик ва ривожланиш масалаларнини бир биридан айро равишда кўриб чиқа олмаймиз. Конференциямиз фақат икки томонлама муносабатларга бағишланиб қолмайди”, - дея таъкидлади Тимофей Бордачёв

Ўзбекистон ва Россия интеллектуал элиталари ўртасида алоқалар мустаҳкамланади

У Марказий Осиё Евросиё маконининг умумий жараёнларидан ажралган ҳолда қаралмаслигини таъкидлади.

“Асосий чақириқлар (Евроосиё ва МО қаршисида турган), биринчи навбатда, халқаро вазият, савдо уруши, санкциялар кенгайиши амалиёти ва умуман айрим мамлакатларнинг худбинона хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Охир оқибат биз ўрганган ва у туфайли Осиё мамлакатлари ривожланган ўша глобал иқтисодиётнинг вайрон этилиши. Ҳозирда ушбу глобал иқтисодиётга, афсуски, путур етмоқда. Биз бу асосий чақириққа қандай жавоб қайтариш, қандай қилиб умумий институт, ҳуқуқий нормалар яратиш ҳақида ўйлашимиз лозим. Яъни – биз қандай қилиб Осиё мамлакатлари билан бўлган яхши муносабатларимизни янада мустаҳкамлаймиз”, - деди Валдай” халқаро мунозара клуби дастурий директори.

Шу билан бирга у Марказий Осиё ва Осиёдаги бирор мамлакат Ғарбдан фарқли ўлароқ ўз сиёсатини Россияга қарши асосга қурмаганини таъкидлади.