Юк автотранспортларида халқаро юк ташиш турини аниқлаш мезонлари белгиланди

Шунингдек, ушбу қарор билан юкларни ташишнинг айнан қайси ташиш турига киришини аниқлаш мезонлари белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. “Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, юкларни юк автотранспорт воситаларида халқаро ташишнинг қуйидаги турлари фарқланади:

Ўзбекистон “Евро-4”дан паст автобуслар ва юк машиналарни олиб киришни тақиқлайди

- икки томонлама ташишлар;

-  транзит тарзидаги ташишлар;

- учинчи давлат ҳудудига ёки учинчи давлат ҳудудидан ташишлар.

Шунингдек, ушбу қарор билан юкларни ташишнинг айнан қайси ташиш турига киришини аниқлаш мезонлари белгиланди.

Қарорга кўра, халқаро юк ташиш турини белгилаш тартиби автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.