Сергелидаги йирик ёнғинни ўчиришга 18 та техника жалб қилинди

“Сергели кичик саноат зонаси”да йирик ёнғин юз берди. Ёнғинни ўчиришга икки соатдан зиёд вақт сарфланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. “Сергели кичик саноат зонаси”да йирик ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 08 ноябрь куни соат 17:52да Сергели туманидаги “Сергели кичик саноат зонаси” худудида жойлашган бинонинг 2-қаватидаги мебель ва синтепон ишлаб чиқариш цехларининг ички ва том қисми 1500 кв.м. майдонида ёнган.

Тошкентдаги кичик саноат зонасида йирик ёнғин юз берди

Ёнғиндан бинонинг 15500 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 17:57да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:46да қуршаб олиниб, соат 20:20да ўчирилган. Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Маълум қилинишича, ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.