“Оқ бўрилар” ўз майдонида Қирғизистонни мағлуб этди

Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва рақибдан устун келди.

Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг 11 дақиқасида Ўзбекистон жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳисобни очди. Ўйинннг 30 дақиқасида рақиб Ўзбекистон жамоани дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди.

"Оқ бўрилар" ярим ҳимоясиси Достонбек Ҳамдамов 53 дақиқада жамоани олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 80 дақиқасида Жамшид Искандеров 3 голни ҳисобига ёзиб қўйди ва устунликни оширди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 3:1 ҳисобида “оқ бўрилар” фойдасига ҳал бўлди.