Ўзбекистон ИИВ кореялик "ишбилармондан" жабр кўрган фуқароларни қидирмоқда

Айни вақтда Корея Республикаси фуқароси Kang Namkyu ушбу жиноий ишда гумонланувчи сифатида жалб қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Корея Республикаси фуқароси ҳаракатларидан жабр кўрган ўзбекистонликларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Одамлар алданиб қолмоқда": Меҳнат вазирлиги хусусий бандлик агентликлари ишини текширади

Илгарироқ, "Korean and Migration xususiy bandlik agentligi" МЧЖ раҳбарларига нисбатан ИИВ қошидаги Тергов департаменти томонидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Хусусан, "Кун.уз" хабарига кўра, "Korean and Migration xususiy bandlik agentligi" хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ниқоби остида ташкил этилиб, жамиятга мурожаат қилган 645 нафардан зиёд фуқароларнинг ҳар биридан 27 миллион сўмдан 32 миллион сўмгача - жами 12 миллиард сўмдан ортиқ пулни қўлга киритган ва ушбу маблағлар МЧЖ раҳбарлари томонидан шахсий манфаатлар йўлида сарфлаб юборилган.

Айни вақтда Корея Республикаси фуқароси Kang Namkyu ушбу жиноий ишда гумонланувчи сифатида жалб қилинган.

ИИВ Корея фуқаросидан жабр кўрган шахслар бўлса, Тергов департаментининг қуйида келтирилган телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни сўрамоқда.