Қайси касалликка чалинган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади

Ўзбекистонда ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати кенгайтирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати кенгайтирилди, дея хабар қилмоқда Norma.uz.

Мактаб ўқувчиларини якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи бошқа 55 та касалликдан ташқари, яна қуйидаги 4 та касалликда улар имтиҳонлардан озод қилинадилар:

  • муковисцидоз, аралаш шакли, оғир тури (касаллик коди Е84);
  • плеврит (J90-K94);
  • носпецифик ярали колит (зўриқиш даври, К51);
  • жигар циррози (декомпенсация даври, К74.6).

Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликларга тиф, ботулизм, сил касаллиги, хавфли ўсмалар кабилар киради. Қуйидаги ҳавола орқали касалликларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин.