Қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга тушди

Икки нафар Эрон фуқаролари қалбаки Италиянинг фуқаролик паспортлари билан Ўзбекистонга киришга уринишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Эрон фуқаролари қалбаки Италия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринишди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, 3 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича пойтахтга келган икки кишининг Италия давлатига тегишли фуқаролик паспортлари текширилган ва паспортлар қалбаки эканлиги аниқланган.

Қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга тушди

Суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Эрон фуқаролари эканлиги маълум бўлган.

Қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга тушди

Таъкидланишича, уларга Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартибда чора кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, янги йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари визасиз республикага ташриф буюрадиган мамлакатлар рўйхатини кенгайтиради.