Ўзбек чегарачилари Тожикистон билан чегара участкалари қўриғини кучайтиришди

Чоршанба кунидан бошлаб Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондонлиги тожикистонлик ҳамкасблар билан мунтазам алоқада бўлиб турибди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Чоршанбага ўтар кечаси "Ишқобод" чегара постига террористлар ҳужум қилганига қарамай, Тожикистон чегарасидаги ўзбек назорат ўтказиш пунктлари, одатий тартибда ишламоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости мамлакат миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси чегара қўшинлари бошқармасига таянган ҳолда.

Тожикистон чегара постига ҳужум қилганлар ИД жангарилари бўлиб чиқди

"Ўзбек чегарачилари чоршанбадан бошлаб, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада участкалар қўриғини кучайтирди, лекин тожик-ўзбек чегарасида назорат-ўтказиш пунктлари одатий тартибда ишламоқда", - деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат чегарасида жойлашган 17та назорат-ўтказув пунктларидан ўтиш одатий кечмоқда.

Шунингдек, қўшимча қилинишича, Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондонлиги тожикистонлик ҳамкасблар билан доимий алоқада.

Эслатиб ўтамиз, чоршанбага ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига 20 нафар ниқобли кишилар ҳужум қилиб, у ердан 5та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди.

Ўтказилган махсус операция натижасида уларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган. Ҳодиса тафсилотлари билан Sputnik Ўзбекистон инфографикасида танишинг.