Ғарб МДҲ давлатларида вазиятни издан чиқармоқчи - ФХХ раҳбари баёноти

Бортниковга кўра, бундай аралашувнинг анъанавий инструменти сифатида чет эл ва халқаро нодавлат ташкилотлари хизмат қилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ғарб давлатлари МДҲ мамлакатларида фаол равишда ички вазиятни ностабиллаштиришга интилмоқда, деб баёнот қилди Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников.

ИД жангарилари МДҲ давлатларида тарқалишга тайёргарлик кўрмоқда – Бортников

"Бундай аралашувнинг анъанавий инструменти сифатида <...> чет эл ва халқаро нодавлат ташкилотлари хизмат қилмоқда", — дея аниқлик киритди МДҲ махсус хизматлари ва хавфсизлик органлари раҳбарияти кенгаши йиғилишида.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) — собиқ СССР республикаларининг аксарияти бирлашган давлатлараро тузилмадир. 1991 йил 8 декабрда Беларусь, Россия Федерацияси ва Украина раҳбарияти томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда унга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо. 2009-йилда бирлашмани Грузия тарк этган, шунингдек Украина мунозарали мақомга эга.