ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V ўзининг собиқ рафиқаси, “Мисс Москва” унвони соҳибаси Оксана Воеводинага фарзанди Леон учун ишонч жамғармасини очишни таклиф қилди, деб хабар қилди РИА Новости Daily Mail нашрига асосан.
Ҳисобдаги маблағ 250 минг долларни ташкил этади. Бироқ бунинг эвазига собиқ қирол у ва фарзанд билан ҳеч қандай алоқа қилмаслигини ҳамда уни диний таълимга асосланган ислом урф-одатлари бўйича тарбияланишини талаб қилди.
Келишувнинг яна бир шарти - бу Воеводина фарзанди ва собиқ турмуш ўртоғи фото-суратларини жойлаштирган ижтимоий тармоқдаги барча аккаунтларини ёпиш керак. Унинг инстаграм саҳифасида 570 мингга яқин обуначилари бор.
Жамғармадан ташқари Султон Воеводинага 10 ой давомида 100 минг доллар ажратишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бироқ Оксана бу таклифга рози эмас ва суд орқали фарзанднинг қирол ойиласи аъзоси эканлиги ва тахтга ҳуқуқи борлигини исботламоқчи.
Муҳаммад V эса Воеводинанинг фарзанди отаси ҳар қандай осиёлик кўринишга эга бўлган эркак бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Бундан аввал Оксана интервьюлардан бирида унинг никоҳи ҳомиладорликнинг тўртинчи ойида бузилганлигини айтган. Аёлнинг сўзларига кўра, бу ҳақда интернетдан билиб олган, у билан шахсан ҳеч ким боғланмаган. Воеводина ҳеч қандай расмий ҳужжат олмаганлигини таъкидламоқда.
2018 йил ноябрда россиялик модель ва Муҳаммад V тўйи бўлган эди. Апрел ойида аёл ислом динини қабул қилиб, Рихана исмини олганди. Бир ярим ойдан кейин тўсатдан қирол тахтдан воз кечди.
21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.