Мирзиёев МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан қандай масалаларни муҳокама қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этадиган делегациялар бошлиқларини қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Мирзиёев МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

“Президентимиз меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистонда МДҲ доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, жумладан, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. Хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг Ҳамдўстликда 2020 йилги раислигининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди”, - дейилган хабарда.

Ташкилотга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан тезкор ахборот алмашиш ҳамда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Мирзиёев МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Кибержиноятчиликка қарши курашда, интернет ва бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан зўравонлик ва радикал қарашларни тарғиб қилиш мақсадида фойдаланишга чек қўйиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.