“Лаззатли Ўзбекистон”-2019 Халқаро кулинар чемпионатига старт берилди

“Ўзбек нонуштаси”ни жаҳон брендига айлантириш, миллий таомларини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, республика моҳир ошпазларини дунёга танитиш каби мақсадлар чемпионат кун тартибида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 нояб – Sputnik. “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар майдонида “Лаззатли Ўзбекистон” 2019 (Delicious Uzbekistan) Халқаро кулинар чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

"Ипак йўлидаги туризм" Халқаро ярмаркаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Мазкур тадбир Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро даражадаги илк кулинар чемпионат бўлиб, уни ўтказишдан мақсад Ўзбекистоннинг миллий таомларини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, республика моҳир ошпазларини дунёга танитиш, мамлакатда гастрономик туризмни жадал ривожлантириш ва бу ерга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда “Ўзбек нонуштаси”ни жаҳон брендига айлантиришдан иборатлиги қайд этиб ўтилди.

Туризм хизматлари экспорти 1 миллиард доллардан ошди – Аккулов

АҚШ, Осиё, Европа, МДҲ мамлакатларидан 200 дан зиёд профессионал ошпазларни ўзига жам қилган мазкур чемпионат Халқаро мақомга эга бўлиб, Бутунжаҳон ошпазлар ассоциацияси халқаро мусобақалари жадвалига киритилди.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари Россияда “энг мазали” хорижий авиакомпания бўлди

Хорижий меҳмонлар орасида Жаҳон ошпазлар уюшмасининг президенти Гуглер Томас Андреас ва Жаҳон ислом давлатлари уюшмасининг бош котиби Али Нааман Траболси иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кўмаги остида жорий йил 8 ноябрга қадар ўтказилади.