Ал-Бағдодий вориси "узоққа бормайди" - АҚШ давлат департаменти баёноти

"Агар у Ироқда ёки Сурияда бўлса, у бу дунёда узоқ яшамайди, деб ўйлаймиз", - деди журналистларга идоранинг юқори мартабали вакили
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. АҚШ давлат департаменти "ИД" террористик гуруҳининг йўқ қилинган етакчиси Абу-Бакр Ал-Бағдодийнинг вориси кўп яшамаслилига ишонч билдирмоқда.

Федорова: ал-Бағдодий ўлими ҳақида ишончли маълумот бўлиши мумкин эмас

"Агар у Ироқда ёки Сурияда бўлса, у бу дунёда узоқ яшамайди, деб ўйлаймиз", - деди журналистларга идоранинг юқори мартабали вакили.

Шу билан бирга у, "ҳозирча ҳеч ким унинг келиб чиқиши ҳақида ҳеч ким билмаслигини" тан олди ва "у ҳеч киммас, афтидан", дея қўшимча қилди.

"Биз у ҳақда бироз маълумотга эгамиз, лекин бу матбуот учун эмас, қолаверса, бу ҳақда сизларга гапиришим учун маълумот етарли эмас. Биз эга бўлган маълумот, бизни таъсирлантиргани йўқ", - деди давлат департаменти мансабдори. Унинг сўзларидан идора матбуот-хизмати иқтибос келтирган.

Сурияда ал-Бағдодийнинг хотини қўлга олинди >>>

АҚШ президенти Дональд Трамп 27 октябрь куни ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақида эълон қилган эди. Трамп сўзларига кўра, америка ҳарбийлари Суриянинг Идлиб провинциясида олиб борган  операция давомида ажал камарини тақиб олган террорчи ўзини портлатиб юборган. Аммо Бағдодийни "тез ва аниқ идентификация қилишга муваффақ бўлинган". Исломчиларга алоқадор Amaq сайти, "ИД" ўз етакчиси йўқ қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлагани ҳақида хабар берди.