Жангарилар Ўзбекистон ҳудудига кириб олмоқчи бўлган - эксперт

Эксперт фикрига кўра, аслида жангарилар Тожикистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб олмоқчи бўлишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўтган тунда уюштирилган ўзбек-тожик чегарасидаги “Ишқобод” постига уюштирилган ҳужуми кўплаб саволлар уйғотмоқда, дейди Россиядаги Афғонистонни ўрганиш маркази эксперти Андрей Серенко.

Тожикистон чегара постига 20 нафар ниқобли кишилар ҳужум қилди

Мутахассис фикрига кўра, жангарилар Тожикистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб олмоқчи бўлишган.

“Афғон-тожик чегараси “илма-тешик” деса ҳам бўлади. Ўзбеклар эса чегарани қаттиққўллик ва профессионал даражада ҳимоя қилади. Улар Тожикистон ҳудудида 3 кун бўлиб қулай пайт пойлаб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида чегара постига ҳужум қилишган”, - дейди эксперт.

Нега улар айнан Ўзбекистон ҳудудига ўтмоқчи бўлишганига иккита сабаб бўлиши мумкин.

Тожикистон чегара постига ҳужум қилганлар ИД жангарилари бўлиб чиқди

Биринчидан, улар ўз имкониятларини намойиш қилмоқчи бўлишган бўлса, иккинчидан - ушбу жангарилар орасида собиқ Ўзбекистон ислом ҳаракатининг жангарилари бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Агар ростдан ҳам ушбу террорчилар гуруҳи ИШИД жангарилари экани тасдиқланса ва улар Марказий Осиё ҳудудида қўпорувчилик қилиш мақсадида Афғонистондан кириб келган бўлса - бундай ҳужумни сенсация дейиш мумкин, деб сўзини якунлади эксперт.

Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда 20 га яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбедан 60км масофада, ўзбек-тожик чегарасида жойлашган "Ишқобод" постига ҳужум қилиб, у ердан 5та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди. Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент Тожикистондаги чегарага уюштирилган ҳужум билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда