Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳининг “амир”лардан бири ушланди

Қирғизистон махсус хизмат ходимлари “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилоти етакчиларидан бирини қўлга олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Қирғизистон махсус хизмат ходимлари “Ҳизб ут-Таҳрир”* экстремистик ташкилот етакчиларидан бирини қўлга олди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон республика миллий хавфсизлик давлат қўмитасига асосан хабар қилди.  

Тожикистон чегара постига ҳужум қилганлар ИД жангарилари бўлиб чиқди

“Қирғизистон МХДҚ тезкор қидирув тадбир давомида Бишкекда қўшни республикалардан бирининг фуқароси бўлган “Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳи “амири” бўлган фуқаро “Ш.Т.”ни қўлга олди. У Қирғизистонда яширин экстремистик гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланган”, - дейилган махсус хабарномада.

Таъкидланишича, қўлга олинган шахс қўшни республикада халқаро қидирувга эълон қилинган.

“Ш.Т. қалбаки паспортдан фойдаланган ҳолда яшириниб юрган ва Қирғизистон ҳудудида экстремистик фаолиятини олиб борган”, - дейилган идорада.

Жиноий қўзғатилиб, фуқаро вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот