МДҲ ва Афғонистон чегара хизмати раҳбарлари Ўзбекистонда йиғилиш ўтказади

Тошкентда ШҲТ РАТС илмий-амалий конференция ўтмоқда. Унда МДҲ чегара қўшинлари кенгаши мувофиқлаштириш хизмати делегацияси иштирок этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда Марказий Осиё, Россия ва Афғонистон чегара хизмати раҳбарлари бешинчи йиғилиши 2020 йил мартда ўтказилади. Бу ҳақда журналистларга МДҲ чегара қўшинлари кенгаши мувофиқлаштириш хизмати (ЧҚКМХ) раиси Александр Манилов маълум қилди.

Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳининг “амир”лардан бири ушланди

Манилов Тошкентда чоршанба куни очилган ШҲТ минтақавий аксилтеррорчилик илмий-амалий конференция ЧҚКМХ делегацияга раҳбарлик қилди.   

“Марказий Осиё минтақаси МДҲ давлат чегара хизмати раҳбарлари иштирокида 2020 йил мартда Ўзбекистонда йиғилиш ўтказилади. Шунингдек у ерга Афғонистон чегара идораси вакилларни таклиф қилиш режалаштирилмоқда”, - деди Манилов.

Ўтган йиғилиш Душанбеда шу йилнинг феврал ойида ўтказилган.

Унинг таъкидлашича, ўтган йил давомида терроризм таҳдиди билан боғлиқ динамика катта ўзгаришларга дуч келмади.

“Аксинча, ташвиш уйғотадиган омиллар мавжуд, айниқса афғон йўналишида”, - деб таъкидлади Манилов.

Шунингдек, Афғонистон масаласи 2020 апрел Арманистонда МДҲ черага идора раҳбарлари йиғилишида ҳам кўриб чиқилади.

“Афғонистон шимолий вилоятларида жангариларнинг катта гуруҳи қўним топган. Бу хавф туғдирмоқда, айниқса, МДҲ давлатларга. Тожикистон, Турманистон, Ўзбекистон йўналишида”, - деб қўшимча қилди Манилов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда еттинчи ШҲТ РАТС илмий-амалий конференция ўтмоқда.