Эксперт чегарага ҳужум ҳақида: бу Марказий Осиё учун сенсация

Ўзбек-тожик чегарасидаги чегара постига террорчиларнинг ҳужумини Россиядаги замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази эксперти Андрей Серенко изоҳлади.
Sputnik

Эскперт фикрига кўра, "Ислом давлати" террористик ташкилоти жангариларининг ҳужумини провокация (фитна), деб ҳисоблаш мумкин.

Тожикистон чегара постига жангарилар ҳужуми

"Ҳолат кўнгилсиздан ҳам кўра, сенсацияга яқин, чунки бунақаси ҳали бўлмаганди. Ҳали ҳеч қачон Афғонистон ҳудудидан жангарилар Марказий Осиёнинг бирор бир регионига бостириб кирмаган. Агар бу ИШИД жангарилари эканлиги тасдиқланса, ва улар афғон чегарасидан Тожикистонга чиқишга ва диверсияни содир этишга ҳаракат қилган бўлсалар, у ҳолда бу сенсация", - деди Андрей Серенко Sputnik Тожикистон билан мулоқотда.

Шу билан бирга, эксперт таъкидига кўра, тожик чегара қисмига ҳужум ИШИДнинг одатий ҳаракатларига тамомила зиддир.

"Тўғрисини айтганда, бу ИШИД мантиғига тўғри келмайди. Жуда бемаъни операция. Бу ишидчилар формати эмас – улар камчиқим, лекин таъсири кенг операцияларни хуш кўрадилар. Имидж нуқтаи-назаридан ИД умуман бошқача нарсаларни амалга оширган бўларди", - деб ҳисоблайди Серенко.

Эксперт шунингдек, ИШИД ҳақиқатан ҳам чегара постига ҳужумга ўзининг алоқадорлигини тасдиқлашини кутиш кераклигини, бу жуда муҳимлигини қўшимча қилди.