Давлатга хиёнат ва ўғрилик: Кличкога қарши жиноий иш очилди

Украинада Киев мэри Виталий Кличко ва унинг ўринбосарларига нисбатан давлатга хоинлик ва маблағларни ўғрилаш бўйича жиноий иши қўзғатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Украинанинг Коррупцияга қарши миллий бюроси Киев мэри Виталий Кличко ва унинг икки ўринбосарига нисбатан давлатга хоинлик ва маблағларни ўғрилаш бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар беради “Украина янгиликлари” агентлиги. РИА Новости хабарига асосан

Ноқулай савол: Кличко журналистга ҳужум қилди - видео

Бюро Олий коррупцияга қарши суди талабига асосан суриштирув ишлар ягона реестрига киритилди.

Илгарироқ Киев шаҳар депутатлар кенгашли Кличкони Шуляв кўпригини реконструкцияда мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ва  маблағни ўзлаштиришда арз қилишди. Аризада ёзилишида Кличко шаҳар маъмурияти вакиллари билан бирга бюджет маблағларини қурилиш материалларини сюқори нархларда сотиб олиш учун сарфлашган.

Бундан ташқари, депутатлар мэрни жисмоний шахслар пойтахт бюджети ҳисобидан ноқонуний бойлик ортиришида кўмаклашишда гумонланмоқда.

Кейинчалик суд Тергов бюросига Кличко ва унинг ўринбосарлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни тергов қилишда, шу жумладан, 111-моддасининг 1-қисми (давлатга хиёнат), шунингдек ерларни ўзбошимчалик билан тортиб олиш, ноқонуний ўзлаштириш ва турар-жой биноларини қонунга хилоф реконструция қилиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида шикоят аризаси келиб тушди.