Тожикистон чегара постига ҳужум қилганлар ИД жангарилари бўлиб чиқди

Тожикистон чегара постига ҳужум қилганлар ИД жангарилари бўлгани ва улар бир неча кун олдин Афғонистон ҳудудидан ўтиб келгани аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ,  6 ноя – Sputnik. “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилганлар ИД тарафдорлари бўлгани аниқланди, деб хабар қилмоқда Тожикистон Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) матбуот хизмати.

“Олиб борилган тергов ва қўлга олинган жангариларни сўроқ қилиш натижасида аниқланишига кўра, 6 ноябр оқшом чегара постига ҳужум қилган қуролланган террорчи гуруҳ 3 ноябр куни Афғонистоннинг Қалъаи Зол ҳудудидан махсус буйруқ асосида афғон-тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтган”, - дейилган хабарда.

Ҳужумда иштирок этган барча террорчилар ИД аъзолари бўлган ва тунда Кубодиён туманига етиб келишган ва ҳужум учун "Ишқобод" чегара постини танлашган.

Тожикистон чегара постига 20 нафар ниқобли кишилар ҳужум қилди

Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда 20га яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбеда 60км масофада, ўзбек-тожик чегара чизиғида жойлашган постига ҳужум қилиб у ердан 5та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди. Ўтказилган махсу соперация натижасида уларнинг 15 нафари йўқ қилиниб. 5таси қўлга олинган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.