Атом бомбадан яшириниш жойининг ичи қанақа

Sputnik Беларус мухбирлари Минск шаҳрида жойлашган бомбобубежищеда бўлиб унинг ичини видеога олишган. 
Sputnik

Маълумки, Иккинчи жаҳон уруши вақтида СССРнинг ғарбий қисми немис авиацияси томонидан фаол бомбардимон қилинган. Ушбу тажрибаан келиб чиқиб, ҳамда АҚШ билан бўлаётган совуқ уруш ядровий можаро билан тугаши муқаррарлигига ишонган ҳолда, СССР раҳбарияти йирик шаҳарларда бомбалардан қутилиш махсус иншоотларини қурган.

АҚШ совуқ уруш давридаги стратегияга қайтишга қарор қилди

Ушбу иншоотлар ҳатто атом бомбасининг зарбасига дош бера оладиган бўлиши керак эди. Ундан ташқари бомбоубежище ичида бир неча кунлик сув ва озиқ-овқат заҳиралари, марказ билан боғланиш учун алоқа воситалари бўлиши керак эди. 

Одатда бундай иншоотлар махфий ҳисобланади ва ҳеч ким улар қаерда жойлашганини билмайди. Унинг ер устки қисми учбурчак шалида бўлиб, унда фақатгина бир эшик бор холос. 

Sputnik Беларус мухбирлари Минск шаҳрида жойлашган ана шундай бомбадан яшириниш жойларидан бирида бўлиб унинг ичини видеога олишди. 

Дарвоқе, агар сиз яшаётан шаҳарда метрополитен бўлса, унинг бекатлари ҳам бомбадан қочиш жойи сифатида ишлатилиши мумкин.