“Нархоз” ректори ишдан олинди

ДХХ, прокуратура, таълим вазири ва президент маслаҳатчилари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда "Нархоз" ректори ишдан олдинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. “Нархоз” ректори ишдан олинди, деб хабар қилмоқда блогер Хушнудбек Худойбердиев.

“Тошкент Давлат Иқтисодиёт универистети ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан бўшатилди. Бунинг ортидан “Нархоз”да катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилади”, - дейилган хабарда.  

Ушбу қарор президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда эълон қилинган.

"Нархоз"га кириш узоқ йиллар давомида “пуллик” бўлгани сир эмас. Шунинг ортида халқ орасида ушбу ОТМ - “пулхоз” номини олган, деб ёзади блогер. "Нархоз" сўзи ОТМнинг аввалиги номи - "Институт народного хозяйства" иборасидан келиб чиққан.