АҚШ Суриянинг нефтли ҳудудида 2та янги ҳарбий база қурмоқда - ОАВ

Сурия нефт конларидан ноқонуний қазиб олинаётган нефтдан АҚШ ойига 30 миллион доллар даромад олмоқда - Россия Мудофаа вазирлиги.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. АҚШ Сурия шимолидаги нефтга бой бўлган Дайр аз-Зор ҳудудида иккита янги ҳарбий база қурмоқда, деб хабар қилди Туркиянинг Anadolu агентлигига асосланиб РИА Новости.

Ўзбекистонда 350 дан ортиқ нефть ва газ қудуқлари таъмирланди

Маҳаллий манбаанинг хабарига кўра, Америка ҳарбийлари Сур аҳоли пункти яқинида ҳарбий база қуришни бошлаган. У ерга 250-300 га яқин ҳарбийлар ва кўп миқдорда ҳарбий  ва қурилиш техникаси йўналтирилган.

Айни дамда  АҚШ Суриянинг айрим ҳудудларида ўз қўшинлари сонини камайтирган бўлса, бошқа ҳудудларда кўпайтирди. Хусусан, Дайр аз-Зорга яқинда 170 та ҳарбий техника олиб келинди.

Бироз олдин АҚШ президенти янги ҳарбий базалар нефт конларида хавфсизлини таъминлаш учун хизмат қилади, деган эди. Бугунги кунда АҚШ Суриянинг энг йирик нефт кони – Омардан ҳарбий база сифатида фойдаланмоқда. Ундан ташқари АҚШнинг Дайр аз-Зорнинг бошқа ҳудудларида ҳам яна 3та базаси бор.

Нефть, виза ва космос: Россия ва Саудия Арабистони 20 тадан ортиқ ҳужжат имзолади

Россия Ташқи ишлар вазирлигида ушбу хабарга салбий изоҳ билдиришди. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин айтишига кўра, Сурия ҳудудида Сурия ҳукумати билан келишилмаган ҳолда хорижий давлат томонидан амалга оширилаётган ҳар қандай ҳаракатлар – халқаро қонунларга зид ҳисобланади.

Бундан олдин Россия Мудофаа вазирлиги Сурия нефт конларидан ноқонуний қазиб олинаётган нефтдан АҚШ ойига 30 миллион доллар даромад олаётганини хабар қилган эди.

Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев айтишига қараганда, Сурия ҳудудидаги барча нефт конлари Башар Асад ҳукумати томонидан бошқарилиши керак.