"Соғлом бўлай десанг - югур!": Самарқанд халқаро ярим марафонининг ёрқин лаҳзалари

Sputnik

Бутун дунёдан туристларни ўзига оҳанрабодек тортадиган Самарқанднинг қадимий обидалари бўйлаб югуриш, соғлом ҳаёт тарафдорлари сўзларига кўра, катта завқ бағишлади.

Саида Мирзиёева кўзи ожиз инсон ҳаётининг ўн дақиқасини таъсирли тасвирлади

Ярим марафонда тажрибали спортчилар билан бир қаторда ҳаваскор югурувчилар ҳам иштирок этишди ва ўз имкониятларига қараб - 21 километр ва 10 километр масофага югурдилар. Икки километрлик масофада ҳам ўзини синаганлар кўпчиликни ташкил этди.

Ярим марафондан тушган маблағ Тошкент театрларининг бирида амалга оширилаётган инновацион лойиҳага сарфланади. Ушбу дастурга кўра, кўзи ожиз ёки кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун Ўзбекистонда биринчи марта тифлошарҳлаш технологияси қўлланилади. Технология экранда, суратда ёки саҳнадаги нарсалар, кўриниш ва воқеаларни овоз сифатида қисқа, лекин батафсил тушунтириб беришга имконият яратади.

Ярим марафоннинг энг ёрқин лаҳзаларини Sputnik Ўзбекистон мухбири фотолентасида томоша қилинг.

1 / 16
Ярим марафон Регистон майдонида ташкил этилди.
2 / 16
Тадбир хавфсизлиги учун Миллий гвардия ва туризм полицияси ходимлари жавоб бердилар.
3 / 16
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, ярим марафон Ўзбекистондаги энг йирик мусобақа эканлигини қайд этган ҳолда, чет давлатдан ҳам юздан ортиқ югурувчиларни жалб қилган ушбу тадбирни очиқ, деб эълон қилди.
4 / 16
Самаркандский полумарафон 2019
5 / 16
Ташкилотчилар ушбу ярим марафонни ҳар йили ўтказишни режалаштирмоқда, ва кейинги йилларда хорижий давлатлардан келаётган югурувчилар ва меҳмонлар сони ортиши кутилмоқда.
6 / 16
Самаркандский полумарафон-2019
7 / 16
Ярим марафонда машҳурлар ва ўз тезлигини синаб кўрмоқчи бўлган фуқароларни бир майдонда тўплади.
8 / 16
Ярим марафон оммавий тадбирлар стандартлари бўйича ташкил этилди ва барча қулайликлар яратилди. Медаллар, маданият дастури, иссиқ чой ва бошқа барча қулайликлар халқаро даражада ташкил этилганди.
9 / 16
Иштирокчилар номерлари ва браслетлари тайвик материалидан тайёрланган – бу махсус синтетик тўқима бўлиб, йиртилмайди ва сувга чидамли.
10 / 16
Ярим марафон масофасини ўтиш учун максимал вақт - 3 соат. 10 км – 1 соат 40 дақиқа. 2 км – 20 дақиқа. Иштирокчи фақат ажратилган вақт лимитига улгурган ҳолда медалга эга бўлади.
11 / 16
Югуриш натижалари MyLaps электрон хронометражли тизими, шунингдек, ҳакамлар ва видео рўйхатга олиш тизими ёрдамида аниқланади. Ушбу электрон тизим барча халқаро марафонларда ишлатилади.
12 / 16
Самарқанд ярим-марафонида 1429 киши қатнашди.
13 / 16
Лойиҳани амалга ошириш мақсадида 16 ёшдан катта бўлган 400 нафар кўнгиллилар жалб қилинган. Улар Самарқанд яшовчилари, лойиҳа мақсадларига бефарқ бўлмаган ёшлардан иборат.
14 / 16
Пойга мавзуси - ҳар бир киши учун мавжуд бўлган маданиятни илгари суриш эди. Самарқанд ярим марафони ғолиблари махсус Брайл шрифтида ёзилган ёзувли медаллар билан тақдирландилар. 21 км медаллар металлдан тайёрланган, диаметри 10 сантиметр, оғирлиги сезиларли даражада. 10 ва 2 км медаллар диаметри 6 см.
15 / 16
Ғолибларга медаллар, гуллар ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилади, ёш тоифасидаги ғолиблар эса ҳомийладан қимматбаҳо совғаларни қўлга киритдилар.
16 / 16
Samarkand Half Marathon қатнашчилари.