"Бу башарага ниқоб керакмас": коинотнинг энг ажабтовур вакиллари

Sputnik

Бу инсонлар ўзга сайёраликларнинг айни ўзгинаси, дуч келиб қолсангиз, албатта, қайрилиб томоша қиласиз. Аслида, омма орасида ажралиб туриш учун улар кўплаб синовларни бошдан кечирганлар. Энг биринчи ва энг мураккаби - психологик характерга эга бўлган - улар жамиятнинг маънавий негизларига қарши боришга ўзларида куч топганлар.

Бироқ, бу ажабтовур ташқи кўриниш, уларни жамиятдан ажратиб ташлагани йўқ. Улар шундай антиқа кўринишга эга бўлиб ҳам, ўзларини жуда яхши ҳис қилишади, одамлар орасида эса уларга хавас ва қизиқиш билан қарайдиганлар талайгина, қолаверса, уларнинг ҳаёт тарзи ҳам машҳурларникидан кам эмас.

1 / 9
Уругвайлик тату-рассоми Виктор Хьюго Перальта ва унинг рафиқаси - аргентиналик тату-рассоми Габриэла Перальта.
2 / 9
Лаки Даймонд Рич, ёки оддий Лаки Даймонд – 2006 йилда дунёдаги энг кўп татуланган киши сифатида "Гиннесс рекордлар китоби"га киритилган новозеландиялик. Лаки Даймоннинг танаси 100 % татуировкалар билан қопланган. Хусусан, жинсий аъзоларидан тортиб, қулоқлари, қовоқлари, оғзи ва танасининг бошқа қисмларигача. Лаки Даймонднинг ўзи эса, татуировкалар унинг танасига бир неча қават қоплангани, шу боис, танасининг юз эмас, 350 фоиз қисми татуировка билан қопланган, дея таъкидлаш мумкинлигини таъкидлайди.
3 / 9
Суратдаги "Калтакесак" лақабли америкалик Эрик Спрег игуана билан.
4 / 9
Кўпчиликка "Писиб келаётган мушук" сифатида машҳур америкалик дастурчи Деннис Авнер.
5 / 9
Ўзининг чап қўлида қўшимча қулоқларни "ўстирган" австралиялик акционист-рассом Стелиос Аркадиу.
6 / 9
"Вампир-аёл" сифатида машҳур мексикалик тадбиркор аёл, ҳуқуқшунос ва татучи Мария Хосе Кристерна.
7 / 9
Колумбиялик тана рассом-модификатори Damian Carnicero.
8 / 9
Америкалик актёр ва мусиқачи Пол Лоуренс, у кўпроқ The Enigma сифатида машҳур.
9 / 9
Элэйн Дэвидсон - дунёдаги энг кўп пирсинг қилдирган аёл . 2004 йил