ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Францияда бўлиб ўтган фигурали учиш бўйича Internationaux de France жаҳон чемпионати якунида кутилмаган кулгули ҳолат содир бўлди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Гренобл шаҳар мэри Кристоф Феррари россиялик фигурали учувчи Алена Косторнаянинг олтин медалини адашиб америкалик фигурачи Мэрайе Беллга тақиб қўйди.
Хато маълум бўлганидан сўнг америкалик спортчининг ўзи кулгу ва қарсаклар остида олтин медални Косторнаяга тақиб қўйди. Косторная ҳам ушбу англашилмовчиликни самимий клгу билан кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг Гренобл шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи ўрин ҳам россиялик спортчи, Сеул олимпиадаси чемпиони Алина Загитовага насиб этди.