Самарқандда ярим марафон бўлиб ўтмоқда

Марафон йўналиши Самарқанд  шаҳар маркази бўйлаб энг чиройли тарихий обидалар олдидан ўтиши барча марафончилар учун совға бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинган Биринча Халқаро хайрия ярим марафони бошланди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Марафон масофалари 2, 10 ва 21 километр бўлиб унда 28 мамлакатдан 1700 дан ортиқ кишилар иштиро этмоқда. Марафончилар орасида хорижлик меҳмонлар, таниқли тадбиркорлар, ҳокимлар ва вазирлар ҳам бор.

Ушбу марафон Ўзбекистонда биринчи хайрия марафони бўлди. Унда жамланган маблағлар ногирон кишиларнинг спорт билан шуғулланиши учун шароит яртишга сарфланади. Ярим марафонда кўзи ожиз ногрирон инштирокчилар учун ҳам барча қулайликлар яратилган.

Марафон йўналиши Самарқанд  шаҳар маркази бўйлаб энг чиройли тарихий обидалар олдин ўтиши барча марафончилар учун яна бир совға бўлди. Марафон финиш нуқтаси Регистон майдонида жойлашган.

Самарқандда ярим марафон бўлиб ўтмоқда