Самарқандда етим болани хўрлаган безориларга ҳукм ўқилди

Самақандда етим болани хўрлаб, видеосини ижтимоий тармоқларга чиқарган безорилар 11-12 суткага қамалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Кеча 31 октябр куни Самарқанд шаҳар маъмурий судининг очиқ суд мажлисида безорилик  иши кўриб чиқилди, Zarnews хабарига асосан.

Аҳмадбой иши бўйича учинчи суд ҳукми эълон қилинди

Суд мажлисида фуқаро Ҳ.И. га нисабатан Маъмурий жавобгарлик кодекснинг 183, 195 ва 194-моддаларига асосан (Майда безорилик, Ички ишлар органлари ходимига хизмат вазифасини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) айбдор деб топилиб, 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Иккинчи фуқаро И.З.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодекснинг юқоридаги бандларига асосан 11 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги Ҳазора маҳалласида бир неча ёшлар ёши улардан кичикроқ боланинг устидан мазах қилиб калтакланаётгани акс этган видео пайдо бўлган эди. Видео интернетда кенг тарқалиб жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган, фуқаролар ушбу безориларга нисбатан чора кўришни талаб қилишган эди.