ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшаб, қурилишда ишлаб келган ўзбекистонлик Эргашали Далиев қариндошлари томонидан қидирилмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Россияда 4 ой олдин изсиз йўқолган ўзбекистонлик мигрант қидирилмоқда
© Мухторбек Турдалиев
Маълум бўлишича, қирқ тўққиз яшар Эргашали Далиев 4 ойдан бери яқинлари билан алоқага чиқмай қўйган.
Санкт-Петербург полициясига мурожаат қилинган, бироқ ҳамон мигрантдан дарак йўқ.
Эргашали Далиев сўнгги бор ўғиллари билан қўнғироқлашганида, ўзининг қурилишда ишлаётганини айтган.