Дубай шахзодаси яна Ўзбекистонга келди

Дубайнинг 36 ёшли шахзодаси шайх Хамдан бин Мухамед ал-Мактум яна Тошкентга келди. Ташриф мақсади ҳозирча эълон қилинмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik.  Дубай амирлигининг 36 ёшли шахзодаси шайх Хамдан бин Мухамед ал-Мактум Тошкентга келди, деб хабар қилмоқда Uznews.

Дубай шахзодаси яна Ўзбекистонга келди

Хабарда айтилишига кўра ал-Мактум 31 октябрь куни Дубайдан Тошкентга учиб келган. Очиқ манбааларда эълон қилинган маълумотларга кўра шу кун Дубайдан Тошкентга 2та самолёт қўнган. Ташриф тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Дубай шахзодаси яна Ўзбекистонга келди

Эслатиб ўтамиз, октябр ойининг ўрталарида, шаҳзода Ўзбекистонга лочин ови учун ташриф буюрган эди. Ўшанда Навоий вилоятида тувалоқ қушларига лочин ови ташкил қилинган эди. маълумот учун Навоий вилоятида тувалоқ қушлари етиштирувчи маркази бор.